ОФК Осиё Чемпионлар лигаси ва ОФК кубогида ўзгаришлар кутилаётганини маълум қилди
Сешанба, 30 Ноябр
10661
Фото: ОФК

Осиё футбол конфедерацияси расмий сайти ташкилот тез орада клублар ўртасидаги мусобақалар ўтказилиши мавсумига ўзгартириш киритилишини маълум қилди.

Конфедерация хабарига кўра, ОФК шефелигида ўтадиган клублар ўртасидаги турнирлар – Осиё Чемпионлар лигаси ва ОФК кубоги баҳслари ҳозиргидек «баҳор-куз» тизимида эмас, «куз-баҳор» тизимига ўтказилади. Бу борада тез орада ислоҳотлар қилиниши ҳақида маълум қилинган. Шунда Ўзбекистон клублари ҳам халқаро майдондаги иштирокларини кузда бошлашади.

ОФК ҳозирги форматни 2004 йилда бутун дунёда парранда гриппи эпидемияси бошланганда жорий этганди. Коронавирус пандемияси вақтида эса турнирлар яна аввалги форматига қайтиши маълум қилинди. 

Шунингдек, ОФК легионерлар лимитини «4+1»дан «4+2» ёки «5+2»га ўзгариши мумкинлиги, рўйхатдан ўтказиладиган ўйинчилар сони эса 30 нафардан 35 нафаргача оширилиши мумкинлигини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг 2022 йилда ОФК турнирларидаги квотаси 2+2ни ташкил этади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар