Месси Левандовскини қанча баллга ортда қолдиргани маълум бўлди 
Сешанба, 30 Ноябр
20858
Фото: Getty Images

«Олтин тўп» соврини учун курашган ва топ-5дан ўрин олган футболчилар овоз бериш жараёнларида қанча балл олишгани маълум бўлди.

7-бор совринни қўлга киритган «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси 613 балл тўплади ва 2-ўринни эгаллаган «Бавария» форварди Роберт Левандовскини (580) 33 баллга ортда қолдирди.

«Челси» ҳавбеки Жоржиньо 460, «Реал» форварди Карим Бензема 239, «Челси» яримҳимоячиси Нголо Канте 186 балл тўплади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар