Месси: «Америка Кубогидаги ғалаба туфайли «Олтин тўп»ни қўлга киритдим. Саккизинчиси ҳақида ўйламайман»
Сешанба, 30 Ноябр
5921
Фото: Getty Images

7-бор «Олтин тўп»ни қўлга киритган «ПСЖ» клуби ва Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.

«Бу ерда бўлиш ажойиб. Икки йил аввал нима бўлишини билмасдим. Ва яна шу ердаман. Ҳозир «ПСЖ»да ўйнаяпман ва бундан жуда хурсандман. Янги мақсадлар учун курашишни хоҳлайман. Қанча йил қолганини билмайман, лекин футболни яхши кўраман. 

«Барса»даги шерикларимга, «ПСЖ» ва Аргентина миллий жамоасига раҳмат. Менга нимадир етишмаётган эди, лекин ҳозир бунинг акси. Орзумни рўёбга чиқардим. Америка Кубогида қилган ишларимиз туфайли бу соврин менинг қўлимда. Мен учун жуда ўзгача оқшом.

Саккизинчи «Олтин тўп» ҳақида ўйламайман. Менда янги давр бошланди, клубимни ўзгартирдим. Энди янги шаҳарда яшаяпман ва бу менга янги мақсадлар учун курашишга куч беради. 

«ПСЖ» кийиниш хонасида дунёнинг энг яхши футболчилари йиғилган. Париж клуб сафида «Олтин тўп»ни қўлга киритган илк футболчига айланиш – мен учун катта шараф. Бу – ўзига хос воқеа», – дея аргентиналик ҳужумчининг сўзларини келтиради АS.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар