Месси — 7 карра «Олтин тўп» соҳиби 
Сешанба, 30 Ноябр
15729

«ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси 2021 йилги «Олтин тўп» соҳибига айланди. 

Аргентиналик 34 ёшли футболчи фаолиятида 7-бор ушбу совринни қўлга киритди. 

Фото: France Football

Месси якунланаётган йилда Аргентина билан Америка Кубогида ғолиб бўлди, «Барселона» сафида Испания Кубогини қўлга киритди, Ла Лигада энг яхши тўпурарга айланди.

Кучли бешликдан «Бавария»нинг польшалик форварди Роберт Левандовски (2), «Челси»нинг италиялик яримҳимоячиси Жоржиньо (3), «Реал»нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема (4), «Челси»нинг франциялик яримҳимояси Нголо Канте (5) ҳам ўрин олди.

Ўхшаш янгиликлар