Левандовски: «Йилнинг энг яхши ҳужумчисига айландим. Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат» 
Сешанба, 30 Ноябр
2375
Фото: Getty Images

«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски «ПСЖ» форварди Лионель Месси ва «Барселона» аёллар жамоаси сардори Алекция Путелльясни «Олтин тўп» билан табриклади.

«Лео Месси ва Алекция Путеллясни «Олтин тўп-2021»ни қўлга киритганлари блан табриклайман. Шунингдек, ушбу совринга номзод бўлган барча футболчиларни ҳам табриклайман. 

Йилнинг энг яхши ҳужумчисига айландим. Кучли жамоа ва содиқ мухлисларсиз ҳеч бир футболчи совринга даъво қила олмайди. Қўллаб-қувватлаганингиз учун ташаккур», – деб ёзади полшалик футболчи «твиттер»даги саҳифасида.  

Эслатиб ўтамиз, маросимда Левандовскига «Йилнинг энг яхши ҳужумчиси» мукофоти топширилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар