Каррагер: «МЮ» Роналдуни сотиб олиб, совринга яқинлашмади. «ПСЖ» Месси билан шартнома имзолаб, ЕЧЛда фаворитга айланмади»
Сешанба, 30 Ноябр
3815
Фото: Getty Images

«Ливерпуль»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер Криштиану Роналдунинг «Манчестер Юнайтед»га қайтиши, Лионель Мессининг «ПСЖ»га ўтиши ҳақида фикр билдирди.

«Нима учун Кэррик Роналдуни «Челси» билан ўйинда захирада қолдирганини тушунаман. У 36 ёшда ва аввалгидек эмас. У ўйинни асосий таркибда бошламаганидан катта воқеа ясаш шарт эмас. 

Голлар борасида Роналду феномен, буни аллақачон айтганман. «ПСЖ» Мессини, «Юнайтед» Роналдуни ўз сафига қўшиб олди. «МЮ» чемпионликка яқишлашдими? Йўқ. «ПСЖ» Месси билан Чемпионлар Лигасида ғалабага яқинми? Йўқ», – дейди мутахассис Sky Sports телеканалида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар