«Бу – ноёб иқтидор эгасига муносиб ҳурмат кўрсатилишидир». Пеле Мессини «Олтин тўп» билан табриклади
Сешанба, 30 Ноябр
5443
Фото: Getty Images

Бразилиялик афсонавий футболчи Пеле Лионель Мессини навбатдаги «Олтин тўп» билан қутлади.

«Лео Месси, яна битта «Олтин тўп» билан табриклайман. Бу, шубҳасиз, ноёб иқтидор эгасига муносиб ҳурмат кўрсатилишидир», - дея ёзади Пеле инстаграмдаги саҳифасида Месси билан бирга тушган расмини жойлаб.

Маълумот учун, «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Месси 2021 йилги «Олтин тўп» соҳибига айланди. Аргентиналик 34 ёшли футболчи фаолиятида 7-бор ушбу совринни қўлга киритди. 

Месси якунланаётган йилда Аргентина билан Америка Кубогида ғолиб бўлди, «Барселона» сафида Испания Кубогини қўлга киритди, Ла Лигада энг яхши тўпурарга айланди.

Кучли бешликдан «Бавария»нинг польшалик форварди Роберт Левандовски (2), «Челси»нинг италиялик яримҳимоячиси Жоржиньо (3), «Реал»нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бензема (4), «Челси»нинг франциялик яримҳимояси Нголо Канте (5) ҳам ўрин олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар