«Барса» Ольмо билан музокараларни тўхтатди. Клуб «Манчестер Сити» аъзосини кўз остига олган
Сешанба, 30 Ноябр
3215
Фото: Getty Images

«Барселона» клуби «Лейпциг» яримҳимоячиси Дани Ольмонинг трансфери борасида музокараларни тўхтатиб қўйди.

Diario Sport нашрининг хабарига кўра, Каталония клуби эндиликда яна «Манчестер Сити» аъзоси Ферран Торреснинг трансферига эътибор қаратмоқда. «Барса» вакиллари Ольмонинг агенти билан шу ҳафтада бўлиб ўтиши керак бўлган учрашувни келаси ҳафтага қолдирган.

Шунга қарамай, Ольмонинг ўзи каталон клубига хайрихоҳ. Футболчи «Манчестер Сити»нинг қизиқишига қарамай, Испанияга кўчиб ўтишни хоҳлайди.

23 ёшли футболчи жорий мавсумда «Лейпциг»нинг жами 6та учрашувида майдонга тушиб, битта голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар