Тухель: «Илк дақиқалардан ўйинни бошқардик. Иккала жамоа учун биттадан гол урдик»
Душанба, 29 Ноябр
1971
Фото: Getty Images

«Челси» бош мураббийи Томас Тухель АПЛ 13-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» (1:1) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Афсуски, биз билан иккинчи марта шундай бўлди. «Бёрнли»га қарши баҳсда ҳам устунлик қилиб, ғалаба қозона олмагандик. Ўйинимиздан тўлиқ қониқдим. Биринчи дақиқалардан устунлик қилдик, тажовузкор ва тўхтовсиз ҳужумга ўтдик. Афсуски, иккала жамоа учун биттадан гол урдик (Жоржиньонинг хатосидан сўнг «МЮ» тўп киритди). 

Рюдигер яхши дақиқаларни ўтказди. Агар гол урганида, фантастик ўйиннинг ажойиб якуни бўларди. 

Жуда интизомли ва эътиборли эдик. Кўрганларимдан мамнунман. Натижага кафолат бера олмаймиз. Аммо шундай ўйнасак, яхши натижага эришиш имконияти ошаверади», – дея германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради BBC Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар