РПЛ. «Уфа» «Спартак» билан ўйинда 90+5-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди. Остон Ўрунов жароҳат олди
Душанба, 29 Ноябр
2895
Фото: Getty Images

Россия Премьер-лигаси 16-тури доирасида «Уфа» ўз майдонида «Спартак»га қарши майдонга тушди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган Остон Ўрунов ўйиннинг 25-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Шунга қарамай, ўйиннинг 70-дақиқасида Алексей Никитин Москва клуби дарвозасини ишғол этиб, уфаликларга ғалаба келтиришга яқин эди. 

Аммо 90+5-дақиқада Соболев пенальтидан гол киритиб, Москва клубини мағлубиятдан қутқариб қолди – 1:1.

Шу тариқа, «Уфа» 16 очко билан 12-ўринда қолган бўлса, «Спартак» 20 очко билан 10-поғонадан жой олган.

РПЛ. 16-тур
Уфа – Спартак 1:1

Голлар: 1:0 – 70 Никитин, 1:1 – 90+5, пенальти Соболев. 
Уфа – Беленов, Никитин, Журавлев, Ботака-Иобома, Йокич (Алиев, 81), Камилов, Ўрунов (Мрзляк, 25), Фищенко, Касинтура (Голубев, 85), Кротов (Плиев, 81), Агаларов (Саплинов, 86).
Спартак – Селихов, Кофрие (Рассказов, 68), Джикия, Жиго, Айртон, Ломовицкий (Мельников, 76), Литвинов, Умяров, Ларссон, Соболев, Промес.
Четлатиш: Рассказов (86).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар