IFFHS 2021 йилнинг энг яхши плеймейкерларини эълон қилди
Душанба, 29 Ноябр
7827
Фото: Getty Images

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси ўз анъанасига кўра, йил лауреатларини эълон қилмоқда.

IFFHS ўтказган сўровномага кўра, «Манчестер Сити» клуби ва Бельгия миллий жамоаси яримҳимоячиси Кевин Де Брюйне йилнинг энг яхши плеймейкери деб топилган. Бельгиялик футболчи 160 очко жамғариб, 1-ўринни эгаллаган.

2-ўриндан «Пари Сен-Жермен» ва Аргентина миллий жамоаси аъзоси Лионель Месси жой олди. Месси бу борада 105 очко тўплаган. 

Овоз бериш якунларига кўра, учинчи ўриндан 15 очкодан тўплаган «Манчестер Юнайтед»нинг португалиялик яримҳимоячиси Бруну Фернандеш ва «Бавария»нинг германиялик ўйинчиси Томас Мюллер ўрин олган.

Аввалроқ, IFFHS «Бавария»нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовскини йил ўйинчиси, «Пари Сен-Жермен»нинг италиялик дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани йил дарвозабони деб топган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар