Гвардиола: «Стадион ходимлари қойилмақом ишлашди. Улар туфайли ўз ўйинимизни кўрсата олдик»
Душанба, 29 Ноябр
1533
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 13-туридан ўрин олган «Вест Ҳэм»га (2:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Яратган вазиятларимиз сонидан ҳайратга тушдик. Биринчи бўлимда ўйнаш деярли имконсиз эди. «ПСЖ»га қарши баҳс жуда қийин кечганди.

3-4та гол уришимиз мумкин эди. Бугун ўйнаган барча футболчилар ажойиб ҳаракат қилишди. Қандай даражадаги рақиб билан ўйнаганимизни унутманг.

Қор ёғиши? Стадионимиз ходимлари қойилмақом ишлашди. Улар туфайли ўз ўйинимизни кўрсата олдик», – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради BBC Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар