Доннарумма – IFFHS талқинига кўра йилнинг энг яхши дарвозабони (топ-5)
Душанба, 29 Ноябр
2893
Фото: Getty Images

Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси (IFFHS) Жанлуижи Доннаруммани 2021 йилнинг энг яхши дарвозабони деб топди. 

«ПСЖ» клуби ва Италия миллий жамоаси посбони 170 очко олди. 

Иккинчи ўринни Германия миллий жамоаси ва «Бавария» сардори Мануэль Нойер (75) эгаллаган бўлса, кучли учликни «Челси»нинг сенегаллик дарвозабони Эдуар Менди (40) якунлаб берди. 

Шунингдек, топ-5дан аргентиналик Эмилиано Мартинес («Астон Вилла», 25) ва словениялик Ян Облак («Атлетико», 20) ҳам ўрин олишди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар