«Бунёдкор» клуби ўз ходимларига 1,5 миллиард сўмдан кўпроқ маошларни кечиктираётгани аниқланди
Душанба, 29 Ноябр
2234
Фото: Бунёдкор

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот хизмати «Бунёдкор» клубининг ўз ходимларига маошларни ўз вақтида тўлаб бермаётгани ҳақида маълум қилди.

«Айни вақтда клуб томонидан жами 393 нафар ходимларга нисбатан октябрь ойи учун 1 млрд 532 миллион 216 минг сўм миқдоридаги ойлик маошлари тўлаб берилиши кечиктирилган. Шунингдек, ҳозирда клуб ҳомийси «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан маблағлар ажратилаётганлиги ва ходимларга ушбу тўловларни тўлаб бериш ҳаракатлари амалга оширалаётганлигини маълум қилди.

Бундан ташқари, «Бунёдкор» футбол клуби бош директори Улуғбек Мирзаев номига ходимларга ойлик иш ҳақи бўйича юзага келган қарздорликни бартараф қилиш ҳамда кейинчалик ойлик иш ҳақларини ўз муддатида тўлаш бўйича Давлат меҳнат иснпекцияси томонидан ёзма кўрсатма киритилди», - дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 30 апрелдаги қарорига мувофиқ, «Бунёдкор» ва «Пахтакор» футбол клубларининг барча улушлари Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтказилганди. Шунга қарамай, клубдаги молиявий муаммолар давом этгач, сентябрь ойида клуб «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳомийлигига қайтарилгани билдирилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар