«Қўқон-1912» «Навбаҳор»дан реванш олди, Ҳасанов бурчак зарбасидан тўп киритди. Голларга ва эҳтиросларга бой дербидан фотогалерея
Якшанба, 28 Ноябр
2422
Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон чемпионатининг сўнгги туридан ўрин олган «Навбаҳор» ва «Қўқон-1912» жамоалари ўртасидаги Водий дербиси голларга ҳамда курашларга бой бўлди. 

5та гол урилган ўйинда меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва биринчи даврадаги мағлубият (1:2) учун реванш олишди. Қўқонликлардан Шоҳназар Норбеков, Андрей Сидоров ва Муҳаммаданас Ҳасанов, мезбонлардан Аббос Ғуломов ва Боян Найденов тўп киритишди. Эътиборлиси, Ҳасанов бурчак зарбасидан гол урди.

«Навбаҳор» чемпионатни 39 очко билан 6-ўринда, «Қўқон-1912» 36 очко билан 8-поғонада якунлади.

Ўйин якунлангач, «Марказий» стадионда ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов нутқ сўзлаб, «Навбаҳор» келаси мавсумда Самвел Бабаян бошчилигида юқори ўринлар учун курашишини таъкидлади. U-18 чемпионатида 3-ўринни эгаллаган «Навбаҳор» ёшларига бронза медаллари топширилди.

Эҳтиросларга бой ўтган дербидан олинган фотосуратларнни томоша қилишингиз мумкин.


Боймирза Халилов олган суратлар

Теглар

Ўхшаш янгиликлар