«МЮ» форварди «Барселона»га ўтиши мумкин
Якшанба, 28 Ноябр
8313
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсьяль фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Франциялик 25 ёшли ҳужумчини «Барселона» ўз сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар бермоқда Mundo Deportivo. 

Қайд этилишича, Каталония клуби «Манчестер Сити» ҳужумчиси Ферран Торресни ўз сафига қўшиб ололмаса, бор эътиборини айнан Марсьялга қаратади. Хави франциялик ҳужумчи у жорий этмоқчи бўлган ўйин услубига мос тушиши ҳақида клуб раҳбариятига маълум қилган.

Маълумот учун, Антони АПЛ жорий мавсумида 6 ўйинда битта голга муаллифлик қилган.

Аввалроқ, «Барса» қишки трансфер ойнасида «Юнайтед»нинг уругвайлик ҳужумчиси Эдинсон Каванини таклиф этмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар