Аллегри: «Юве» скудетто учун курашда автоматик равишда фаворит деб ўйлашади, аммо биз тўртликдан ўрин олиш учун курашяпмиз»
Якшанба, 28 Ноябр
705
Фото: Getty Images

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Серия 14-туридан ўрин олган «Аталанта» (0:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Яратган вазиятларимиздан фойдаланмаяпмиз. «Аталанта» дарвозага фақат битта зарба берди – хатойимиздан кейин. Лекин аввал ҳам айтганимдек, голлар ҳисобга олинади.

Бироз асабийлик бор. Футболчилар шошқалоқлик қилишяпти. Ишлашни давом эттиришимиз, ўзимизга бўлган ишончни қайтариш, тинчланиш учун ғалаба қозонишга уринишимиз керак. 

«Юве» жуда яхши жамоага эга. Гол уришда қийналяпмиз, аммо мавсум бошида бизни автоматик равишда скудетто учун курашда фаворит ҳисоблашган. Мен ҳар доим бу нотўғри эканлигини таъкидлаганман. 

Биз тўртликдан жой олиш учун курашяпмиз. Реалист бўлишимиз керак. 14-турдан кейин 8-ўриндамизми, демак, бу – бизнинг ҳозирги даражамиз», – дея Аллегрининг сўзларини келтиради Football Italia.

Ўхшаш янгиликлар