Ферран Торрес «Барса» билан келишувга эришди. «Манчестер Сити» яримҳимоячиси учун 70 миллион евро сўрамоқда
Шанба, 27 Ноябр
3268
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» ва «Барселона» клублари қишки трансфер ойнаси олдидан Ферран Торрес трансфери бўйича музокара олиб бормоқда, дея ёзади журналист Жерар Ромеро.

Манба хабарига кўра, Каталония клуби Ферран билан шахсий шартнома масаласида келишувга эришган. Футболчининг ўзи Хави қўл остида тўп суриш учун маоши камайишига ҳам рози. Энди барча масала «Барса»нинг «Сити» билан трансфер қийматини келишиб олишида.

Қайд этилишича, Англия клуби Торрес учун испан клубидан 70 миллион евро трансфер пули сўрамоқда. «Барселона» эса яримҳимоячи учун 50 миллион евро тўлашга тайёрлигини маълум қилинган. 

Аввалроқ, «Барса» Раҳим Стерлингни ўз сафига қўшиб олмоқчи экани, «Сити» эса англиялик футболчининг сўнгги ўйинлардаги ҳаракати Пеп Гвардиолага маъқул бўлаётгани сабабли уни қўйиб юбормасликка қарор қилгани ҳақида хабар берилганди. 

Маълумот учун, 21 ёшли Торрес жорий мавсум «Манчестер Сити» сафида жами 7 ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва битта ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар