Ди Мария: «Месси – дунёнинг энг яхши футболчиси ва у ҳар доим майдонда бўлиши керак»
Шанба, 27 Ноябр
2320
Фото: Getty Images

«ПСЖ» яримҳимоячиси Анхель Ди Мария парижликларнинг ҳужум учлиги – Лионель Месси, Неймар ва Килиан Мбаппе ҳақида гапирди.

«Агар сизда бу ўйинчилар бўлса, биринчи вариант уларни асосий таркибда туширишдир. Чунки улар – майдонда энг зўрлари. 

Улар кўп совринлар ютишган. Аммо Лео бошқаларда фарқ қилади. У – дунёнинг энг яхши футболчиси ва доимо майдонда бўлиши керак. 

Менга келсак, ҳамиша асосий таркибга кириш учун бор кучимни беришга ҳаракат қиламан. Мен билан бир позицияда ўйнайдиган футболчилар билан рақобатлашиш осон эмаслигини тушунаман. Шу сабабдан майдонда турли вариантларни топишга уринаман. Мураббий қарор қабул қилади, мен эса унга қўшимча имкониятлар тақдим этишга ҳаракат қиламан», – дея аргентиналик вингернинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар