АПЛ клуби Дембелеге 15 млн евро маош таклиф қилмоқда
Шанба, 27 Ноябр
5372
Фото: Getty Images

Ҳужумкор яримҳимоячи Усмон Дембеле «Барселона»ни тарк этиши мумкин. 

2022 йил ёзида шартномаси якунланадиган 24 ёшли вингер каталонияликларнинг янги битим борасидаги таклифини қабул қилмаяпти. Футболчига клуб таклиф қилаётган маош маъқул эмас. 

Mundo Deportivo'нинг ёзишича, Усмон учун курашда «Ньюкасл» фаворит. Инглиз клуби французга йилига 15 млн евро маош ва шартнома имзолагани учун 15 млн евро бонус таклиф қилмоқда. Шунингдек, яримҳимоячига «МЮ» ҳам қизиқмоқда. 

Маълумот учун, «Барса» Дембелени 2017 йили 105 млн еврога «Боруссия» Дортмунддан сотиб олган. У бу мавсумда фақат 2 ўйинда майдонга тушди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар