«Ньюкасл» қишда «Манчестер Сити» футболчисини таклиф этмоқчи
Жума, 26 Ноябр
4201
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Александр Зинченко қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.

Daily Mail хабарига кўра, «Ньюкасл» клуби қишки трансфер ойнасида «Манчестер Сити»нинг украиналик ҳимоячисига ижара таклифини тайёрламоқда. «Ньюкасл» манчестерликларга футболчининг ижараси учун ҳам яхшигина маблағ тўлашга тайёр. 

Маълумот учун, Зинченко АПЛ жорий мавсумида бор йўғи 2 ўйинда майдонга тушиб, 56 дақиқа тўп сурди. Украиналик ўйинчи асосий таркиб учун курашда ўрнини Жоау Канселуга бўшатган. Унинг «Сити» билан амалдаги келишуви 2024 йилга қадар мўлжалланган

Теглар

Ўхшаш янгиликлар