«МЮ» Влаҳовичга қизиқмоқда
Жума, 26 Ноябр
2989
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» «Фиорентина» ҳужумчиси Душан Влаҳовичга қизиқмоқда, деб ёзади Daily Mail.

Инглиз клуби 21 ёшли форвард учун курашни кузатмоқда. Сербиялик футболчи «Тоттенҳем», «Ньюкасл», «Милан» ва «Ювентус» эътиборида бўлиб турибди.

Влаҳовичнинг флоренцияликлар билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган ва у клубнинг келишувни узайтириш борасидаги таклифини рад этган.

Хабар қилинишича, «Фиорентина» ҳужумчи учун 70 млн евро олмоқчи.

Душан бу мавсумда клублар миқёсида 14та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар