Конте: «Клубдаги вазиятни тушуна бошладим: «Тоттенҳэм»нинг савияси у қадар юқори эмас»
Жума, 26 Ноябр
6715
Фото: Getty Images

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Антонио Конте Европа Лигаси 5-туридан ўрин олган «Мура» (1:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«3 ҳафтадан сўнг клубдаги вазиятни тушуна бошладим. Бу осон эмас. Айни пайтда «Тоттенҳэм»нинг савияси у қадар юқори эмас. 

Албатта, бизга вақт керак. Бу баҳона эмас. Узр сўрашни ёқтирмайман, ростини айтмоқчиман. Мухлислар сабрли бўлишлари керак. Бирдамликни сақлаб, жамоани яхшилашга ва янги босқичга олиб чиқишга ҳаракат қиламиз. 

Кимдир янги мураббий келди, Конте сеҳргар деб ўйлайди. Мен қиладиган ягона сеҳр – бу меҳнат. Ривожланиш учун ишлаш керак», – дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Football London.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар