Кьеллини ва Бернардески «Ювентус»нинг умумий гуруҳдаги машғулотларга қайтишди
Жума, 26 Ноябр
872
Фото: Getty Images

«Ювентус» сардори Жоржо Кьеллини А Сериянинг 14-туридан ўрин олган «Аталанта» билан ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Ҳимоячи чап оёғидан олган жароҳатидан тикланди ва умумий гуруҳдаги машғулотларда қатнашди. 

Шунингдек, ўнг оёқ мушакларидан жароҳат олган яримҳимоячи Федерико Бернардески ҳам машғулотларга қайтди. 

«Ювентус» 27 ноябрь куни «Аталанта»ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан 22:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар