Спалетти Виторияга қўл ташламагани сабабини айтди
Пайшанба, 25 Ноябр
7092
Фото: Getty Images

«Наполи» бош мураббийи Лучано Спалетти Европа Лигаси 5-туридан ўрин олган «Спартак» (1:2) билан ўйиндан сўнг москваликлар устози Руи Виторияга қўл ташламагани сабабини айтди. 

«Чунки у ўйиндан олдин салом бермади. Меҳмонлар билан учрашганда уларни мағлубиятга учратгач эмас, ўйин бошида кутиб олишингиз керак.

Баҳс бошида орамизда атиги 10 метр масофа бор эди, аммо у салом бермади. Бундай вазиятларда мен доим меҳмон мураббийларнинг олдига бориб, қўлини сиқаман», – дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Спорт-Экспресс.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар