Скоулз: «МЮ»нинг энг яхши ҳужумчилари 36 ва 34 ёшда. Бу шармандалик»
Пайшанба, 25 Ноябр
6843
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси Пол Скоулз ҳужумчилар Криштиану Роналду ва Эдинсон Кавани фонида жамоанинг трансферлар бозоридаги ишига баҳо берди.

«Энг яхши икки ҳужумчимиз 36 ва 34 ёшда. Бу шармандалик. Қандай қилиб бу ҳолатга келганини ҳеч тушуна олмайман.

Ҳеч қачон «Юнайтед» чемпионатни ютади, деб ўйламаганман. 34 ва 36 ёшли форвардлар билан сизда имконият бўлмайди», – дея Скоулзнинг сўзларини келтиради Manchester Evening News.

Маълумот учун, «МЮ» АПЛда 17 очко билан 8-ўринда бормоқда. ЕЧЛда эса гуруҳдан 1-ўрин билан 1/8 финалга йўл олди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар