Швейцария миллий жамоаси Италия билан дуранг ўйнаган Шимолий Ирландияга 9,3 кг шоколад жўнатди
Пайшанба, 25 Ноябр
3282
Фото: Getty Images

Швейцария миллий жамоаси бош мураббийи Мурат Якин Шимолий Ирландия миллий жамоасига 9,3 килограмм шоколад жўнатди. 

Ушбу совға ирландларга ЖЧ-2022 саралаши доирасида Италия (0:0) билан ўйинда дуранг ўйнашгани учун миннатдорчилик белгисидир. Чунки Италия Шимолий Ирландияни мағлуб эта олмагани учун Швейцария Қатарда ўтадиган мундиалга тўғридан тўғри йўлланма қўлга киритди. 

Энди Роберто Манчини бошқарувидаги «мовий гвардия» март ойида ўтадиган плей-оффда ўйнайди. 

«93 дақиқа давомида Европа чемпионидан тўп ўтказмаган Шимолий Ирландияга 9,3 кг Швейцария шоколади юборилди», — деб ёзади Якин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар