Почеттино: «Мавсум бошидаги ҳолатларни ҳисобга олсак, плей-оффга чиққанимиз жуда яхши»
Пайшанба, 25 Ноябр
926
Фото: Getty Images

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» (1:2) билан баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Сити»нинг тўпга эгалик қилишдаги устунлиги катта эмасди: 55:45. Бизда ваҳима йўқ эди. Биринчи бўлимда рақиб яхши ўйнади. Иккинчи бўлимни эса яхшироқ бошладик ва ҳисобни очдик. «Сити» ҳисобни тенглаштиргач, бир неча нарсаларни ўзгартириш керак эди. 

Иккинчи бўлимдаги ўйинимиз – биз кўрмоқчи бўлган нарса. Барча футболчилардан жуда хурсандман. Мавсум бошидаги вазиятлардан келиб чиқиб, Чемпионлар Лигасининг кейинги босқичига чиқиш жуда яхши», – дея Почеттинонинг сўзларини келтиради Goal.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар