Наманган вилояти ҳокими «водий дербиси»дан олдин «Навбаҳор» жамоаси билан учрашди. Кейинги мавсум таркиб янада кучайтирилади
Пайшанба, 25 Ноябр
4354
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Бугун, 25 ноябрь куни Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Абдураззоқов «Навбаҳор» клуби қароргоҳига ташриф буюриб, жамоанинг навбатдаги машғулоти олдидан «Марказий» ўйингоҳ майдонида жамоа мураббийлар штаби ва футболчилар билан учрашди. 

«Вилоят раҳбари футболчиларга сўнгги ўйинларда «Навбаҳор» ижобий натижаларни қайд этгани, албатта, ушбу муваффақиятда футболчилар билан биргаликда клуб раҳбарияти ва жамоа мураббийлар штабининг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги, энди олдинда «Қўқон-1912»га қарши кечадиган принципиал «водий дербиси» баҳси борлиги, футболчилар жорий мавсумни юқори  нотада якунлашлари учун албатта бўлажак учрашувда ҳам ғалаба қозонишлари зарурлигини таъкидлаб, 27 ноябрь куни ўтказиладиган ўйинда уларга омад ёр бўлишини тилади. 

Шунингдек, Шавкат Шокиржонович ўз сўзида келаси мавсумда «Навбаҳор» таркибини янада кучайтириш, совринли ўринлар учун курашадиган жамоа шакллантириш борасида ишлар амалга оширилаётганлигини маълум қилди», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, «Навбаҳор» Суперлигада 25-турдан кейин 39 очко билан 6-ўринда бормоқда. 

Аввалроқ, клуб жамоанинг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис олдидаги қарздорлиги сабабли ОФК лиценциясини қўлга кирита олмагани ҳақида хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар