«Манчестер Сити»га қарши ўйинда Месси энг паст баҳога лойиқ кўрилди
Пайшанба, 25 Ноябр
3402
Фото: AFP

Франциянинг L'Equipe нашри Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» – «ПСЖ» (2:1) ўйини учун футболчиларга баҳо берди.

Унга кўра, 10 баллик системада энг юқори баллни «шаҳарликлар» яримҳимоячиси Риёд Маҳрез олди – 8 балл. Иккинчи ўрин Бернарду Силва – 7 балл.

«ПСЖ» футболчилари орасида Преснел Кимпембе ва Маркиньос бу борада энг кўп баллга эга бўлишди – 6 очко. Ҳужумдаги учлик эса пастроқ балл тўплади: Мбаппе ва Неймар 5 баллдан, Месси эса 4 балл.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар