Гвардиола: «Гуруҳда 1-ўринни олганимиздан кўпроқ қониқдим»
Пайшанба, 25 Ноябр
1203
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола EЧЛ 5-туридан ўрин олган «ПсЖ»га (2:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ғалабадан сўнг «шаҳарликлар» очколарини 12тага етказиб, 1-ўрин билан плей-оффга йўлланма олишди. 

«Яхши ўйин бўлди. Статистикани кўрмадим, лекин биринчи ўйиндагидек ажойиб ҳаракат қилдик. 

Афсуски, биринчи бўлимда имкониятлардан фойдалана олмадик. «ПСЖ»нинг голидан кейин 5-10 дақиқага нокаутга учрадик. Келиб, бизнин қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат. 

Кетма-кет 5-6 йилдан бери Чемпионлар Лигаси плей-оффига чиқяпмиз. Гуруҳда 1-ўринни олдик, шундан кўпроқ қониқдим. Дуранг ҳам етарли бўлишини тушунгандик, аммо барибир ғалаба қозондик. 

Рақиб ҳужумчилари дарвозамиздан қанчалик узоқда бўлса, биз учун шунчалик хавфсиз бўлишига доим ишонганман. Улар яқинлашганда, бўш жой топадилар. Неймар ўтиб кетган лаҳзани эсланг», – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради ВВС.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар