Эдерсон: «Югуришга эринардим, шу сабаб дарвозабонликни танлаганман»
Пайшанба, 25 Ноябр
817
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити»нинг бразилиялик дарвозабони Эдерсон Мораэс майдонда ўйнаш ва дарвозада туриш орасидаги фарқ ҳақида гапирди.

«Албатта, бу қизиқ – сиз тез-тез тўп тепиб, гол урасиз ва нишонлайсиз. Бу завқли ва мароқли иш.

Мен фаолиятим бошида чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаганман. Ҳужум қилиш зўр иш, аммо ҳимояланиш... Бу менда аввалдан муаммо бўлган. Мен дангаса эдим ва югуришга эринардим, шу сабаб дарвозабонликни танлаганман», – дейди Эдерсон ўз ҳаёти ҳақидаги ҳужжатли фильмда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар