Почеттино «МЮ»ни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Чоршанба, 24 Ноябр
12854
Фото: Getty Images

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино «Манчестер Юнайтед»ни бошқариши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

«Парижда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Менга бундай вазиятлар жуда таниш. Бунга футболчи сифатида ҳам, мураббийликда ҳам дуч келганман. Миш-мишлар менинг ишимга кирмайди.

Агар мендан сўрасангиз, «Парижда бахтлиман» деб жавоб бераман”, – дея Почеттинонинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Аввалроқ «МЮ» Почеттинонинг трансфери бўйича музокаралар муваффақиятли ўтишига ишончи комил эканлиги хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар