Фергюсон «МЮ»га янги мураббий қидиришда қатнашмаяпти
Чоршанба, 24 Ноябр
4880
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилганидан кейин янги мураббий қидиришда қатнашмаяпти. 

ESPN'нинг ёзишича, шотландиялик 79 ёшли афсона номзодлар муҳокамасида қатнашмайди ва клубнинг якуний қарорига таъсир кўрсатмайди. Спорт директори Жон Мерто ва техник директор Даррен Флетчер мураббийликка номзодларни аниқлашга масъулдирлар.

Кейин улар номзодлар рўйхатини вице-президент Эд Вудворд ва бош директор Ричард Арнолдга тақдим  этишади. Якуний қарорни эса Жоэл Глейзер қабул қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар