Аллегри: «Бундай мағлубиятлар «Ювентус»ни кучайтиради»
Чоршанба, 24 Ноябр
1059
Фото: Getty Images

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри ЕЧЛ 5-туридан ўрин олган «Челси» (0:4) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«4та гол ўтказиб юборганимиздан хафамиз, лекин асосий вазифани ҳал қилганмиз — 1/8 финалга чиқиш. 

Тўпни йўқотган пайтларимиз ҳам бўлди. Тўпни ушлаб туриш керак бўлган вазиятларда тезкор ҳужумга ўтишга ҳаракат қилдик. Туринда 90 дақиқа давомида эҳтиёткорлик билан ўйнагандик, бугун эса атиги 45 дақиқа буни уддаладик. Шундан сўнг таслим бўлдик. 

Кучли ва заиф томонларимизни биламиз. Бундан мағлубиятлар бизни кучли қилади», — дея Аллегрининг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар