ESPN Фергюсондан кейинги даврда «МЮ»да ишлаган мураббийларнинг рейтингини тузди
Сешанба, 23 Ноябр
4842
Фото: Getty Images

Ҳозирда «Рома»ни бошқараётган Жозе Моуриньо ESPN талқинига кўра Алекс Фергюсон фаолиятини якунлаганидан сўнг «МЮ»да ишлаган мураббийлар ичида энг яхшиси деб топилди.

2016 йил майидан 2018 йил декабргача «МЮ»ни бошқарган португалиялик мутахассис сэрдан кейинги даврда «қимматли бўлмаса-да, совринлар (Англия Суперкубоги, Лига Кубоги, Европа Лигаси) қўлга киритган» дея таърифланди.

Жозенинг ўрнига келган Оле-Гуннар Сульшер 2-ўринни эгаллади. Испан нашри норвегиялик мураббийни шундай таърифлади: «Сульшер соврин ютмаган бўлмасада, ўзидан олдингилар даврида йўқолган клуб обрўсини қисман тиклади».

3-ўрин ҳозирда Нидерландия миллий жамоасини бошқараётган Луи ван Галга насиб этди. У клубда 2014 йил июлидан 2016 йил майигача ишлаган ва Англия Кубогида ғолиб бўлган.

Сўнгги поғонадан эндиликда «Вест Ҳэм»да ишлаётган Дэвид Мойес ўрин олди. У «Юнайтед»да бир йилдан камроқ вақт ўтказган – 2013 йил июлидан 2014 йил апрелигача.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар