Почеттино ёзда «МЮ»ни бошқаришга тайёр. У «ПСЖ»да бахтсиз, оиласи эса Лондонда яшайди
Душанба, 22 Ноябр
5232
Фото: Getty Images

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛга қайтиб, Оле-Гуннар Сульшерни истеъфога чиқарган «Манчестер Юнайтед»ни бошқариш ҳақида ўйлаяпти. 

The Times'нинг ёзишича, мураббий дўстларига ёзда манкунианликларни бошқаришга қарши эмаслигини айтган.

Daily Mail'нинг хабарига кўра, аргентиналик 49 ёшли мутахассис Париж клубидаги мавқейидан норози. У эгоистликка мойил Лионель Месси, Неймар ва Килиан Мбаппелар ҳукмронлик қиладиган кийиниш хонасини бошқаришдан чарчаган.

Бундан ташқари, Почеттино ҳамон меҳмонхонада истиқомат қилади, унинг оиласи эса Лондонда қолган.

Маълумот учун, «МЮ» 2018 йил декабрда Жозе Моуриньони истеъфога чиқарганда ҳам Почеттино номзодини кўриб чиққан.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар