Моуриньо: «Афена-Гьян «Женоа»га гол урса, унга 800 еврога бутса сотиб олиб беришни ваъда қилгандим»
Душанба, 22 Ноябр
3437
Фото: Getty Images

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Женоа» билан ўйинда Элдор Шомуродов ўрнига майдонга тушиб, дубль қайд этган 18 ёшли ҳужумчи Феликс Афена-Гьян ҳақида фикрини билдирди.

«Ўйиндан олдин Афена-Гьян «Женоа»га гол урса, унга 800 еврога бутса сотиб олиб беришни ваъда қилгандим. Бу қиммат бутса, унга жуда ёқишини биламан. Голидан кейин у менинг ёнимга келиб, ваъдамни эслатди. Римга қайтгач, биринчи ишим дўконга бориб, унга бутса сотиб олиб бериш бўлади.

Унинг рақиб жарима майдони ичидаги совуққонлиги кишини ҳайратлантиради. У фантастик техникага эга эмасдир, аммо кучли характерга эга. У жуда ҳам камтарин йигит, катта футболга мослашиб бормоқда. Афена-Гьян баҳсга тушгани билан ўйиннинг боришини ўзгартира олади. У прессинг орқали рақибни хато қилишга мажбур қилади», - дейди Моуриньо Football Italia’га ўйиндан сўнг.

Маълумот учун, 18 ёшли ҳужумчи ёзда 350 минг евро эвазига Нигериядан «Рома» ёшлар жамоаси сафига қўшилганди. Феликс ёшлар жамоаси сафида жорий мавсумдаги 6 ўйинда 5та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар