Роналду «МЮ»ни испаниялик мураббий бошқаришини хоҳламоқда
Якшанба, 21 Ноябр
24463

«Манчестер Юнайтед» истеъфога чиқарилган Оле-Гуннар Сульшер ўрнига янги мураббий қидирмоқда. 

Sky Sports журналисти Роб Дорсеттнинг ёзишича, манкунианликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду «МЮ»ни Испания миллий жамоаси устози Луис Энрике бошқаришини хоҳламоқда.

Маълумот учун, испаниялик мутахассис миллий жамоани ЖЧ-2022га олиб чиқди. Шунингдек, «қизил фурия» Энрике билан Евро-2020да 3-ўринни, Миллатлар Лигасида 2-поғонани қўлга киритди. Мураббий фаолияти давомида «Сельта», «Рома» ва «Барселона» клубларида ҳам ишлаган.

Аввалроқ манкунианликлар Маурисио Почеттино, Зинедин Зидан, Эрик тен Ҳаг, Брендан Рожерс, Хулен Лопетеги ва Лоран Блан номзодларини кўриб чиқаётгани хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар