«МЮ»нинг айрим футболчилари ва ходимлари «Уотфорд» билан ўйиндан сўнг йиғлашди
Якшанба, 21 Ноябр
16646

Оле-Гуннар Сульшер «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи лавозимини тарк этишга яқин.

Manchester Evening News'нинг ёзишича, АПЛ 12-туридан ўрин олган «Уотфорд»га (1:4) қарши ўйиндан сўнг футболчилар норвегиялик мутахассис истеъфога чиқарилади, деб ҳисоблашмоқда.

Таъкидланишича, мағлубиятдан сўнг жамоанинг айрим ўйинчилари ва ходимлар йиғлашган. 

Аввалроқ «МЮ» Сульшерни ишдан бўшатишга қарор қилгани, унинг ўрнига жамоани вақтинчалик Майкл Кэррик ёки Даррен Флетчер бошқариб туриши хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар