Манба: «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлигига яна 2та даъвогар номи маълум
Якшанба, 21 Ноябр
18732

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшернинг тез орада истеъфога чиқарилиши ҳақидаги хабарлар оқими тўхтамаяпти. 

Англиянинг «The Athletic» нашрининг маълумот беришича, манчестерликлар раҳбарияти бош мураббий лавозими учун номзодлар қаторида Хулен Лопетеги ва Лоран Блан вариантларини кўриб чиқмоқда. 

«Манчестер Юнайтед» раҳбарларининг асосий мақсади Зинедин Зидан бўлиб турибди. Лекин Зидан ушбу таклифни қабул қилмаган тақдирда, «қизил иблислар» «Ар-Райян» бош мураббийини жамоага олиб келиши мумкин. 

Аввалроқ, Сульшер истеъфога чиқарилгач, жамоани вақтинча Даррен Флетчер бошқариши маълум қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар