Клопп Артета билан жанжаллашиш сабабини айтди
Якшанба, 21 Ноябр
19514

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп «Арсенал»га қарши беллашув (4:0) вақтида рақиб устози Микель Артета билан даҳанаки жангга киришгани сабабини маълум қилди. 

«Артета ва унинг штаби билан жанжаллашиш умуман хаёлимда йўқ эди. Садио тўп учун курашга киришиб, рақибни туртиб юборди. Бу - футбол, майдонда инерцияни бошқариш баъзида жуда қийин кечади. Мане ўзини ушлай олмай қолди. 

Рақиб мураббийлар штаби эса худди Садио қизил карточкага лойиқ иш қилгандек ўрниларидан туришди ва бу ҳолат менинг жаҳлимни чиқарди. Бундан ташқари, Артетанинг реакцияси ҳам ўша вазиятда жуда ортиқча эди», - деди германиялик мутахассис. 

Маълумот ўрнида, ливерпулликлар ушбу ғалаба орқали очколари сонини 25тага етказиб,онлайн жадвалда 2-ўринга чиқиб олишди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар