Артета: «0:1 ҳисобида хотиржамликни сақлашимиз керак эди, аммо бизда аксинча бўлди»
Якшанба, 21 Ноябр
1822

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛ 12-туридан ўрин олган «Ливерпуль» (0:4) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Ўйлашимча, биринчи бўлимда яхши кураш олиб бордик. Иккала жамоада ҳам имкониятлар бўлди. Танаффусга 0:1 билан чиқиб кетганда, хотиржамликни сақлаш керак, аммо бизнинг ҳис-туйғуларимиз аксинча эди. 

Рақиб хатоларимизни жазолаши аниқ эди. «Ливерпуль» – босим ўтказишни биладиган, ҳар жабҳада устунлик қила оладиган жамоа. Шунинг учун Европада энг зўр жамоа бўлган. Улар бугун биздан яхшироқ эди. 

Клопп билан тўқнашув? У ўз жамоасини ҳимоя қилди, мен ўз жамоамни. Тамом. Бу муҳим эмас. Ўйиндан кейин у билан гаплашдим ва табрикладим. Бу воқеалар майдонда қолади», – дея Артетанинг сўзларини келтиради ВВС.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар