Сульшер: «Босим бизни яхшилайди»
Шанба, 20 Ноябр
1704
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер жамоа ёмон натижалар фонида босим остида қолгани ҳақида гапирди. 

«Албатта, бундай кетма-кет муваффақиятсизликлар бизни босим остида қолдиришини биламиз. Босим хурсандчилик билан қабул қилиниши керак. Бу бизни яхшилайди, футболчиларни максимал даражани кўрсатишга мажбур қилади. 

Меҳмонда қанча ўйин ўтказганимизни билмайман. «Лестер»га ютқаздик, аммо унгача бўлган мағлубиятсиз сериямиздан қониқишимиз керак. 

«Уотфорд»га қарши баҳс ҳам АПЛдаги ҳар қандай ўйин каби жуда муҳим», — дея Сульшернинг сўзларини келтиради BBC. 

«Уотфорд» — «МЮ» ўйини бугун, 20 ноябрь куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар