«Сити» билан баҳс Почеттинонинг «ПСЖ»даги келажагига таъсир қилиши мумкин. Қатарликлар жамоанинг суст ўйинидан зерикишди
Шанба, 20 Ноябр
2139
Фото: Getty Images

Маурисио Почеттинонинг «ПСЖ»даги келажаги сўроқ остида. 

Чемпионлар Лигаси доирасида «Манчестер Сити»га қарши баҳс (25 ноябрь) 49 ёшли мутахассиснинг Париж клубидаги келажагига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Клубга кўп миллионлик сармоя киритган қатарлик хўжайинлар жамоа кўрсатаётган суст ўйиндлардан чарчади, деб ёзади испаниялик журналист Франсеск Агилар. 

Аргентиналик мураббий «ПСЖ»ни январдан бери бошқармоқда. Жамоа унинг қўл остида ўтган мавсумда ЕЧЛда яримфиналда «Сити»га ютқазиб қўйди, Лига 1да эса чемпионлик учун курашда «Лилль»дан ортда қолди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар