«Рома»нинг икки футболчиси коронавирус юқтириб олди. Барча ўйинчилар бугун қайтадан тест топширишади
Шанба, 20 Ноябр
3961
Фото: Getty Images

ФИФА кунларидан кейин футболчилар миллий жамоадан «Рома» клуби сафига қайтгач, жамоанинг икки футболчисида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда Football Italia.

Манба хабарига кўра, футболчилар тест топширгач, клубнинг икки яримҳимоячисида COVID-19 инфекцияси аниқланган. Шу боис, бугун 20 ноябрь куни жамоанинг барча аъзолари қайтадан тест топшириши белгиланган. Вирус юқтириб олган ўйинчилар номи маълум қилинмаган. Улар ўзини яккалаш тартибига ўтказилган.

Маълумот учун, «Рома» 21 ноябрь, якшанба куни «Женоа»га қарши сафарда майдонга тушади. Ўйин соат 00:45да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар