Де Брюйне коронавирус юқтириб олди
Жума, 19 Ноябр
1092
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин де Брюйне ҳозирда жамоа билан бирга эмас.

Бельгиялик футболчи клуб ихтиёрига қайтгач, топширган тести унинг коронавирус юқтириб олганини кўрсатган. «Эвертон»га қарши АПЛ ўйини олдидан ўтказилган матбуот анжуманида «Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола бу ҳақда маълум қилган.

Маълумот учун, Кевин АПЛ жорий мавсумида 8 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган. «Сити» якшанба куни ўз майдонида «Эвертон»ни қабул қилади. Баҳс соат 19:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар