Футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг декабрь ойи йиғини доирасидаги рақиби маълум бўлди.
ЎФА хабарига кўра, футзал бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси 14-15 декабрь кунлари Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.
Ушбу йиғин давомида вакилларимиз Қозоғистон миллий жамоаси билан 2 маротаба ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Литвада ўтган жаҳон чемпионатида ўз тарихида илк марта нимчоракфиналгача етиб бориб, ушбу босқичда Эронга 8:9 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этишганди.
Маълумот учун, Қозоғистон ЖЧ-2021 чоракфиналида Эрон устидан ғалаба (3:2) қозониб, яримфиналда Португалияга ютқазганди (2:2, 3:4).