«МЮ» маошлар учун йилига 354 млн фунт сарфлайди. Роналду, Варан ва Санчо келиши билан қиймат 23,1 фоизга ошди
Пайшанба, 18 Ноябр
1830
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед»нинг футболчиларга берадиган маоши сезиларли даражада ошди.

Daily Mail'нинг ёзишича, клуб ходимлар, футболчилар маоши учун йилига 354 млн фунт стерлинг сарфлайди. Криштиану Роналду, Жейдон Санчо ва Рафаэль Варан келиши билан маошлар қиймати 23,1 фоизга ошди.

Шу билан бирга «МЮ»нинг даромади 16,1 фоизга ошиб, 126,5 млн фунтга етди. Ўйин кунидаги даромад 1,7 млн фунтдан 18,8 млн фунтга ошди. Чунки ўтган мавсумда трибуналар бўш эди. 

«Юнайтед»нинг соф қарзи 439,7 млн фунтни ташкил қилмоқда. Бу ўтган йилгидан (440,6) бироз камроқ.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар