«Манчестер Юнайтед» клуби раҳбарияти Оле-Гуннар Сульшер ўрнига янги бош мураббий тайинлаш учун тайёргарликни бошлади.
MENнашрининг ёзишича, «Ливерпуль» (0:5) ва «Манчестер Сити»дан (0:2) учралган мағлубиятлардан сўнг клуб раҳбарлари мураббийни алмаштириш зарур, деган хулосага келган. Бироқ Сульшернинг айнан қачон истеъфога чиқарилиши ҳозирча аниқ эмас. Норвегиялик мутахассис клубда мавсум якунига қадар иш олиб бориши кутилмоқда.
«Манчестер Юнайтед» раҳбарлари унинг ўрнига Испания миллий жамоаси устози Луис Энрике номзодини ҳам кўриб чиқмоқда. Шунингдек, номзодлар орасида «Аякс» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг ҳамда «Лестер» мураббийи Брендан Рожерс ҳам бор. Ирландиялик мутахассис клуб олдидаги энг яхши танлов эканлиги айтилган.
Маълумот учун, Рожерснинг «тулкилар» билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади, шу сабабли, «МЮ» уни танлаган тақдирда «Лестер»га товон пули тўлаб бериши керак.